Арсен Венгер: Европа лигасида ғалаба қозониб ЕЧЛда иштирок этиш нўтўғри деб ўйлайман

“Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер “Тотенхэм”га қарши учрашувдан сўнг, жамоанинг мавсумдаги мақсадлари ҳақида айтиб ўтди.

Бундай натижалардан сўнг “Арсенал” ўз эътиборини Европа лигасига қаратадими?

- Бу ҳақида гапиришга ҳали эрта. Футболда учта учрашувга таёрланмасдан, битта баҳсга жамоа кучини ташлаб бўлмайди.

Ўтган мавсум “Манчестер Юнайтед” Европа лигасига ярим финалга келибгина эътиборини кучайтирганди. Хозирда эса “Арсенал”га ярим финал ҳақида ўйлаш эрта. Шуни айтишим керакки, АПЛда яхши натижаларга эришиб чемпионлар лигасига чиқиш имкониятимиз бор.

Аммо, таъкидлаш лозим, Европа лигасида ғалаба қозониб, ЕЧЛда иштирок этиш нўтўғри деб ўйлайман. Аммо бу каби имкониятдан ҳам фойдаланамиз деб ўйлайман, - дея Венгернинг сўзларни келтиради The Independent нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!