Арсен Венгер фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

"Рома" бош мураббийи Клаудио Раньери жорий мавсум якунлангач жамоадан кетишидан хабарингиз бор. Шу боис римликлар раҳбарияти ушбу лавозимга муносиб номзод қидирмоқда.

Leggo нашри тарқатган хабарга кўра “Арсенал”дан кетгач ишсиз юрган Арсен Венгер “бўрилар”нинг бу борадаги қизиқишларига сабаб бўла бошлади. Улар 69 ёшли франциялик мутахассисни Раньери ўрнига муносиб номзодлардан бири сифатида қарашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” айни дамда А серияда 62 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!