Арсен Венгер ПСЖ борасидаги миш-мишларни рад этди

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер ўзининг ПСЖ билан музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги миш-мишларга қарата жавоб берди.

“Мен Париж клуби билан музокаралар ҳақидаги ҳар қандай миш-мишни расман инкор этаман”, - дейди франциялик мутахассис SFR Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир қатор ОАВ вакиллари Венгернинг ПСЖ билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берган эди.

Маълумот учун, Арсен Венгернинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Бироқ, томонлар ҳали расман бу келишувни узайтиришганича йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!