Арсен Венгер: "Реал" "Барса"ни эркакча ўйин билан енгди"

CHERY AUTO

Испания Ла Лигасининг 10-турида Хаби Алонсо бошчилигидаги "Реал Мадрид" ўз уйида "Барселона"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобига мағлубиятга учратди. Учрашувдан сўнг "Арсенал"нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Tecno

"Хаби Алонсо бугун жамоасини яхши мувозанатлаштирди ва айтиш мумкинки, айрим жиҳатларда бу беллашув эркаклар билан болалар ўйинига ўхшаб кетди.

Масалан, "Реал"нинг ҳимояси "Барселона"никидан анча кучли кўринди. Ҳужумда эса "Мадрид" ҳар дақиқада яна бир гол уриши мумкиндек таассурот қолдирди, "Барселона" эса Роберт Левандовски ва Рафиньясиз ҳеч қандай хавф туғдиролмади.

Иккинчи бўлимда Мбаппе пенальтини амалга ошира олмаганидан кейин "Барселона" тўпни кўпроқ назорат қилди, аммо улардан гол кутиш мумкин эмасди.

Мен Хаби Алонсога ҳурмат ила таъзим қиламан — у бугун "Реал"нинг ҳимоя ўйинини жуда яхши мувозанатда ушлаб турди.

Ҳар бир жамоа ўзини қайта руҳлантириш ва ўтган йилдагидан ҳам каттароқ ютуққа эришиш учун мақсад қўймоқда. Аммо "Барселона" тажрибали ҳимоячиси Иньиго Мартинесни йўқотди. Бугун Мбаппега қарши ўйнаган ҳимоячиларда тажриба ва собитқадамлик етишмаётгани яққол сезилди", —дея таъриф бериб ўтди франциялик мутахассис "beIN SPORTS" эфирида.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию