
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед": Матнли трансляция
Англия Премьер-лигаси 21-турида "Манчестер Юнайтед" Арсенал" билан баҳс олиб боради. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.
- 90+6'
Ўйин якунланди.
- 90+5'
Хари Магуайр майдонга қайтди.
- 90+4'
Александр Ляказетт ўрнини Эдвард Нкетиага бўшатиб берди.
- 90+1'
Хари Магуайр ва Александр Ляказетт тўқнашиб кетишди, шифокорлар уларга ёрдам кўрсатишмоқда.
- 90'
Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Аарон ван Биссаканинг пасидан сўнг Эдинсон Кавани яқин масофадан зарба йўллади, бироқ ноаниқ.
- 88'
Седрик Соареш жарима тўпидан ноаниқ зарба йўллади.
- 86'
Аарон ван Биссака рақибига қўполлик ишлатди ва ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 84'
Мэйсон Гринвуднинг узатмасини ҳимоячи қайтарди.
- 83'
Эмил Смит-Роу ўрнини Мартин Эдегорга бўшатиб берди.
- 82'
Николас Пепенинг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 80'
Маркус Рэшфорд ўрнига Мэйсон Гринвуд майдонга тушди.
- 80'
Маркус Рэшфорд жарима майдонига кириб, дарвозага кучли зарба йўллади, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 79'
Поль Погба ва Александр Ляказетт ўйинни давом эттира олади.
- 78'
Поль Погба ва Александр Ляказетт туқнашиб кетди, шифокорлар уларга ёрдам кўрсатмоқда.
- 78'
Эдинсон Каванига қўполлик ишлатди.
- 77'
Виллианнинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 76'
Давид Луис жарима тўпидан зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
- 75'
Харри Магуайрга қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатилди.
- 73'
Поль Погба рақибини йиқитгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 71'
Антони Марсьяль ўйиндан ташқари ҳолатда тўпни эгаллаб олгани учун ўйин тўхтатилди.
- 68'
Антони Марсьляь қўполлик билан рақибидан тўпни олиб қўйди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 67'
Люк Шоу қанотдан тўпни марказга узатди, бироқ ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 66'
Александр Ляказеттнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди.
- 64'
Харри Магуайр рақибини қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 63'
Фред майдон марказида қўполлик ишлатди.
- 62'
Давид Луиснинг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 62'
Эмил Смит-Роунинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 59'
Люк Шоунинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтарди.
- 59'
Люк Шоунинг узатган пасни Эдинсон Кавани дарвозага тўғрилаб қўйди, бироқ тўп голкиперга тегиб, майдонни тарк этди.
- 58'
Виллиан майдонга қайтди.
- 56'
Виллиан жароҳат олди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 53'
Виллианнинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячи узоқлаштирди.
- 52'
Николас Пепенинг жарима зарбасидан узатган тўпини Аарон ван Биссака майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 51'
Аарон ван Биссака рақибига қўполлик ишлатди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 50'
Николас Пепенинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонга қайтди.
- 50'
Арсенал бурчак тўпидан фойдалана олмади.
- 49'
Виллиан қайтган тўпга зарба йўллади, бироқ Аарон ван Биссака блок қўйди.
- 49'
Николас Пепенинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 46'
Мартинелли ўрнига Виллиан ўйинни давом эттиради.
- 46'
Иккинчи таймга старт берилди.
- 45+2'
Биринчи тайм якунланди.
- 45+1'
Люк Шоунинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Бруно Фернандеш кучли зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
- 44'
Бруно Фернандешга нисбатан жарима майдони чизиғи устидан қўполлик ишлатди, жарима тўпи белгиланди.
- 41'
Люк Шоунинг бурчакдан узатган паси Харри Магуайр зарба берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.
- 41'
Антони Марсьялнинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 37'
Скотт Мактоминей ўйинни давом эттира олмади, унинг ўрнига Антони Марсьяль тўлдирди.
- 37'
Скотт Мактоминей жароҳат олди ва майдонни тарк этди.
- 34'
Бруно Фернандеш ҳимоячи хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олди ва дарвозани нишонга олди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 33'
Люк Шоунинг қанотдан узатган пасига Аарон ван Биссака боши билан зарба берди, тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.
- 31'
Маркус Рэшфорд жарима майдони ташқарисидан зарба берди, бироқ ноаниқ.
- 31'
Николас Пепе тўпни даврозага йўллади, бироқ ноаниқ.
- 29'
Люк Шоу тўпни ўйинга киритди, бироқ ҳимоячилар узоқлаштиришди.
- 29'
Поль Погбанинг ақлли пасини ҳимоячи қайтариб юборди.
- 27'
Давид Луис жарима майдони ичида тўпни узатди, бироқ Люк Шоу хавфни бартараф этди.
- 26'
Люк Шоу рақибини ушлаб қолди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 26'
Гранит Джака тўпни дарвозага йўллади, тўп дарвозанинг чап томонидан ўтиб кетди.
- 25'
Николас Пепе тўпни ўйинга киритади.
- 25'
Эктор Беллерин қайтган тўпга зарба берди, Люк Шоу тўпга блок қўйди ва майдон ташқарисига чиқиб кетди.
- 24'
Томаснинг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 23'
Манчестер Юнайтед бурчакдан тўпни ўйинга кириб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
- 22'
Эдинсон Кавани тўпни дарвозага кучли зарба билан йўллади, бироқ ҳимоячи қайтарди.
- 22'
Николас Пепенинг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 21'
Манчестер Юнайтед бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 20'
Фред ҳимоячилардан қайтган тўпни даврозага йўллади, Бернд Лено қийинчилик билан тўпни қайтарди.
- 20'
Бруно Фернандеш тўпни ўйинга киритиб беради.
- 19'
Арон Ван-Биссака тўпни эгаллаб олди ва жарима майдонига узатди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 19'
Бруно Фернандеш жарима майдони ичидан пас берди, ҳимоячи тўпни қайтарди.
- 17'
Александр Ляказеттнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 15'
Бруно Фернандеш рақибига қўполлик ишлатди.
- 13'
Седрик Соареш тирсаги билан Бруно Фернандешга қўполлик ишлатди ва сарик қарточка билан огоҳлантирилди.
- 10'
Мартинеллининг рейдини Аарон ван Биссаку тўхтатиб қолди.
- 8'
Люк Шоунинг паси жамоадошларига аниқ етиб бормади.
- 5'
Седрик Соарешнинг узатган пасини ҳимоячи узоқлаштирди.
- 4'
Арон Ван-Биссаканинг узатмасига ҳимоячи блок қўйди.
- 1'
Ўйин бошланди.
Фикрлар