Ads

Марокаш терма жамоаси ва Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Мехди Бенатиа “Арсенал”, “Боруссия” Дортмунд ва “Марсель” каби жамоаларнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

La Gazetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли футболчи ўз келажаги борасида ЖЧ-2018дан сўнг маълум қилади. Ўз навбатида туринликлар Бенатианинг ўрнига Диего Годин, Хосе Хименес ва Маттейс де Лигт каби футболчиларни олиб келишни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ювентус” Бенатиани жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри билан келиша олмаётгани сабаб сотиб юборишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.