"Арсенал" 4 нафар футболчисини жазолади. Улар орасида Ляказетт ва Давид Луис ҳам бор
Лондоннинг "Арсенал" клуби карантин қоидаларини бузган айрим футблчиларини жазолади.
Sky Sports тарқатган хабаргак кўра, Давид Луис, Гранит Жака, Александр Ляказетт ва Николя Пепе ўз-ўзини яккалаш қоидасига риоя қилишмаган. “Канонирлар” раҳбарияти юқорида номлари тилга олинган футболчилар билан бу борада гаплашган ва уларга ҳайфсан берган.
Ҳозирда Буюк Британияда жами 133 мингдан ортиқ инсон коронавирусга чалинган. Уларнинг 18 мингтаси эса касалликдан вафот этган.
Фикрлар