"Арсенал" 70 миллион еврога ҳимоячи сотиб олмоқчи
"Ньюкасл" ҳимоячиси Тино Ливраменто фаолиятини "Арсенал" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Тhеsun" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, "тўпчилар" ҳимоячи учун 70 миллион еврондан воз кечишга тайёр. "Канонирлар" бу трансферни ёзда амалга оширишни режалаштирмоқда. Лекин "Ньюкасл" футболчини қўйиб юбориш ниятида эмас. Ундан ташқари Тинонинг хизматларига "Манчестер Сити" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
23 ёшли ҳимоячининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 40 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, инглиз футболчиси жорий мавсум АПЛда 13 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширган.



Фикрлар