"Арсенал" 72 миллион фунтга сотиб олган футболчиси билан шартномани бекор қилди
"Арсенал" ҳужумчи Николя Пепе билан шартномани бекор қилганини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, француз "Трабзонспор" клубига кўчиб ўтади. Пепе 2019 йил 72 миллион фунт эвазига "Лилль"дан "тўпчилар" таркибига келиб қўшилганди. Ўша вақтда у клуб тарихидаги энг қиммат харид бўлганди.
Футболчи Лондон клуби сафида барча турнирларда 112 та баҳсда майдонга тушиб, 27 та гол урган ва 21 голга ассистентлик қилган.
Фикрлар