“Арсенал” А Сериянинг энг машҳур юлдузларидан бирини чақиряпти

  • 25 ноябрь, 06:53
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг  “Арсенал” клуби таркибини кучайтириш учун муносиб номзодлар қидиришни давом эттиряпти. Клуб скаутлари Италия чемпионатида порлаётган ўйинчини нишонга олди.

Tecno

Гап “Ювентус” ярим ҳимоячиси Кенан Йилдиз ҳақида кетмоқда. “Канонирлар” уни сотиб олиш имкониятини ўрганиб чиқяпти. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.

20 ёшли футболчининг агенти Жорже Мендеш Турин шаҳрида Англия клуби вакиллари билан учрашув ўтказди, унда томонлар ўйинчининг потенциал трансферини муҳокама қилишди.

Келишув миқдори 90–100 миллион евро бўлиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Йилдизга “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” ҳам қизиқаётгани хабар қилинган эди. Туркиялик ярим ҳимоячининг “Ювентус” билан шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади. Transfermarkt портали футболчини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!