“Арсенал” А сериянинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бирини харид қилмоқчи
Лондоннинг "Арсенал" таркибини кучайтиришда давом этади. “Тўпчилар”нинг янги нишони Италия А сериясида бўлиши кутилмоқда.
Микель Артета жамоаси “Лацио” ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савични ўз сафига қўшиб олмоқчи ва Рим клубига расмий таклиф тайёрламоқда.
Журналист Экрем Конур хабарига кўра, “канонирлар” 27 ёшли футболчи учун "бургутлар"га 45 миллион фунт (52 миллион евро) тўлашга тайёр.
Олдинроқ “Лацио” раҳбарияти сербияликни 70 миллион евро эвазига сотиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Савичга Англия Премьер лигасининг бошқа жамоаси “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқиш билдирган, аммо трансфер номаълум сабабларга кўра амалга ошмаган эди.
Милинкович-Савич ўтган мавсумда "Лацио"нинг барча мусобақалар доирасидаги 47 та ўйинида майдонга тушиб, 11 гол ва 12 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар