“Арсенал”: Альварес келмаса, жаҳон чемпионатида гол урган ҳужумчини оламиз!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жаҳон чемпионатида Испания миллий терма жамоаси сафида муносиб ўйин кўрсатган “Реал Сосьедад” ҳужумчиси Микель Оярсабаль Лондоннинг “Арсенал” клуби қизиқиш доирасига тушди.

“Тўпчилар” учун асосий трансфер мақсади ҳамон Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес ҳисобланади.

Бироқ аргентиналик футболчини жамоага жалб қилиш қийин бўлиши мумкинлиги сабабли, Англия гранди испаниялик ҳужумчи вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

29 ёшли Оярсабаль “Реал Сосьедад”да ўзини бахтли ҳис қилмоқда, аммо клубини алмаштириш эҳтимолини ҳам истисно қилмаяпти.

Унинг шартномасида 75 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган. Transfermarkt портали эса ҳужумчининг бозор қийматини 25 миллион евро деб баҳоламоқда.

Яқинда Микель Оярсабаль Испания терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида бешта гол урди ва мусобақа ғолибига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!