"Арсенал" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

CHERY AUTO

"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Энтони Гордон фаолиятини Лондон клубларидан бирида давом эттириши мумкин.

Tecno

Инглиз ОАВларининг берган маълумотига кўра, 24 ёшли хавбекни "Арсенал" ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Ҳозирда "тўпчилар" футболчини кузатмоқда. Катта эҳтимол билан бу трансфер ёзда амалга ошади.

Гордоннинг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Энтони 2023 йилдан буён "Ньюкасл" сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида у 133 та учрашувда майдонга тушиб, 30 та гол ва 27 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!