"Арсенал" АҚШга йўқотишлар билан кетади!
Янги мавсум бошланиш олди "Арсенал" Америка Қўшма Штатларида бир қатор ўртоқлик ўйинларини ўтказади.
Бош мураббий Микель Артета Мартин Эдегор етакяилигида 36 та футболчидан иборат таркиб билан АҚШга учиб кетади.
Жамоа Европа чемпионати ва Америка Кубогида иштирок этган бир нечта футболчиларша дам беришга қарор қилди. Айни дамда Деклан Райс, Букайо Сака, Давид Райя ва Уильям Салиба каби футболчилар учун танаффус берилган ва улар АҚШдаги турнедан кейин жамоа машғулотларига киришади. Бироқ, Габриель Магальяеш ва Кай Хаверц клуб билан бирга учиб кетадиган бўлди. Иккиси 25 июль куни жамоа штабига бориб қўшилади.
Шунингдек, лазаретдагилар ҳам АҚШдаги турнени ўтказиб юборади: Кирен Тирни ва Такехиро Томиясу.
Жароҳати борлигига қарамай, Бен Уайт, Габриель Жезус, Юрриен Тимбер, Леандро Троссард, Якуб Кивиор ва Олександр Зинченко "Арсенал"нинг қайдномасига киритилган.
Қуйида "канонирлар"нинг АҚШдаги турне учун қайдномаси билан танишиб чиқишингиз мумкин:
Дарвозабонлар: Карл Хайн, Томми Сетфорд, Лукас Нигаард, Алексей Рохас.
Ҳимоячилар: Бен Уайт, Александр Зинченко, Юрриен Тимбер, Жош Николс, Якуб Кивиор, Айден Хивен, Омар Рекик
Ярим ҳимоячилар: Томас Парти, Жоржиньо, Михал Росиак, Майлс Люис-Скелли, Мартин Эдегор, Эмиль Смит-Роу, Фабио Виейра, Этхан Нванери, Салоҳ-Эддине Улад МХанд, Жими Говер
Ҳужумчилар: Леандро Троссард, Реисс Нельсон, Чарлз Саго, Габриел Жезус, Эдди Нкетия.
"Арсенал"нинг АҚШдаги турнедаги илк ўйини 24 июль куни Лос-Анжелесдаги "Dignity Health Sports Park" аренада "Бонрмут"га қарши бўлиб ўтади. Шундан сўнг клуб 27 июль Лос-Анжелесдаги "SoFi" стадионида "Манчестер Юнайтед"га қарши майдонга тушади. 1 август куни эса Филадельфияда "Linkoln Financial Field" стадионида "Ливерпуль"га қарши ўйин ўтказади.
Фикрлар