"Арсенал" Артета билан муносабатлардан хотиржам

CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббий Микель Артета билан янги шартнома бўйича муаммо бўлмаслигига ишонмоқда.

Tecno

Артетанинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси якунланишига бир ярим йил вақт бор. Ҳозирча янги шартнома бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб борилгани йўқ. Бироқ "канонирлар" бу масалада мутлақо хотиржам. "TEAMtalk"нашри берган маълумотларга кўра, испаниялик мутахассис яқин 1-2 йил ичида "Арсенал"ни тарк этиш нияти йўқ. Шу сабабдан, "тўпчилар" янги келишув қийин бўлмаслигига ишонмоқда. Артета 2019 йилдан буён Лондон клубини бошқариб келмоқда.

Маълумот учун, "Арсенал" Премьер-лиганинг 11-туридан сўнг 26 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!