"Арсенал" Артетага икки шов-шувли трансфер учун катта маблағ ажратади
Оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларга кўра, "Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жамоа ярим ҳимоя чизиғини янада мустаҳкамлашни сўраган.
Маълумотларга қараганда, мутахассиснинг эътибор марказида "Астон Вилла" таркибида тўп суришга улгурган Морган Роджерс ҳамда "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Бруно Гимараеш бор. Лондон клуби Артета таклифини қўллаб-қувватлашга тайёр экани айтилмоқда. "Канонирлар" ушбу икки футболчини сотиб олиш учун жами 250 миллион евро ажратишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда "Арсенал" Англия Премьер-лигасида ғолиб чиқди. Лондон жамоаси 22 йиллик танаффусдан сўнг илк бор чемпионлик унвонини қўлга киритди.

Фикрлар