"Арсенал" асосий ҳимоячисини жамоада сақлаб қолмоқчи
Лондоннинг "Арсенал" клуби нидерландиялик ҳимоячи Юрриен Тимбер билан шартномасини узайтирмоқчи.
Хабарларга кўра, Лондонликлар нидерландиялик ҳимоячининг ўйинларидан мамнун ва у билан тузилган шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Манбага кўра, "канонирлар” ҳамкорликни 2030 ёки 2031 йилгача узайтиришни мақсад қилган. "Арсенал" устози Микель Артета Тимберга юқори баҳо бериб, уни жамоанинг асосий футболчиларидан бири ҳисоблайди. Айни вақтда "тўпчилар" энг яқин таъқибчисини 7 очко ортда қолдирган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида якка ҳокимлик қилмоқда.
Маълумот учун, Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси жорий мавсум барча турнирларда умумий 21та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар