"Арсенал" "Барса" ҳимоячисини ўз таркибига қўшиб олмоқчи
"Арсенал" Эрик Гарсияни сотиб олиш ниятида. "Канонирлар" уни қишки трансферлар ойнасида ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилган, аммо ушбу трансфер амалга ошмаганди. Лондонликлар ёзда яна бир бор ҳимоячини қўлга киритишга уриниб кўради, дея хабар берди "Mundo Deportivo" нашри.
Гарсияга ушбу мавсум Хави жуда кам ўйин амалиёти бермоқда. У "Барса" таркибида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голда иштирок этди. Испаниялик ҳимоячи кўпроқ майдонга тушишни истайди ва бошқа клублардан келадиган таклифларни эшитишга тайёр.
22 ёшли ҳимоячига Премьер-лига бегона эмас. Эрик 2021 йилда "Манчестер Сити"ни тарк этиб, каталонияликлар сафига эркин агент сифатида келиб қўшилганди.
Фикрлар