“Арсенал” “Барса” сўраган ҳужумчи нархини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Арсенал”нинг швециялик ҳужумчиси Виктор Дьёкереш фаолиятини Ла Лиганинг амалдаги чемпиони “Барселона” сафида давом эттириши мумкин.

ElNacional.cat сайти маълумотига кўра, маҳоратли футболчига “Барселона”нинг қизиқиши тобора жиддий тус олмоқда. Каталония клуби трансфер ойнаси ёпилишидан олдин ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

“Арсенал” ўз футболчисини сотишга тайёр, бироқ бунинг учун 60 миллион евро талаб қилмоқда.

Дьёкереш 2025 йилда “Спортинг”дан “Арсенал”га 67 миллион евро эвазига ўтган ва “канонирлар” билан  2030 йилнинг 30 июнгача амал қиладиган шартнома имзолаган.

2025/2026 йилги мавсумда ҳужумчи 55 та ўйинда 21 та гол ва 3 та голли узатма қайд этган. Transfermarkt унинг қийматини 65 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!