“Арсенал” бир клубнинг икки юлдузини олиб кетади
The Telegraph нашри хабарига кўра, Англия Премьер-лигасининг амалдаги ғолиби “Арсенал” келаси мавсум олдидан таркибини кучайтириш мақсадида “Астон Вилла”нинг икки футболчисини ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
Манбанинг таъкидлашича, “канонирлар” нишонига ҳимоячи Эзри Конса ва ҳужумкор футболчи Морган Рожерс тушган.
Консанинг “Астон Вилла” билан шартномаси яна 2 йил амал қилади. Клуб ўз ўйинчисининг трансфер баҳосини 70 миллион евро, деб белгилаган.
Бироқ “Арсенал” бу қадар катта маблағни тўлашга тайёр эмас.
Ҳозирча лондонликлар бир вақтнинг ўзида ҳам Конса, ҳам Рожерс учун расмий таклиф киритадими ёки фақат битта футболчига эътибор қаратадими, бу аниқ эмас.
Ҳар икки футболчи ҳам айни пайтда Англия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Конса турнирдаги барча 4 та учрашувни асосий таркибда бошлаган бўлса, Рожерс 3 марта захирадан майдонга тушган.

Фикрлар