"Арсенал" бош мураббийи Юнгберг: Адашмасам, 2 бор юрак хуружига дуч келдим!
"Арсенал" бош мураббийи Фредрик Юнгберг "Норвич" (2:2) га қарши кечган ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.
"Учрашувнинг бошларида биз машғулотларда ишлаган вазифаларимиз қўл келаётганига гувоҳ бўлдим, аммо голлар уриш керак ва ҳисобда олдинги чиқиб олишимиз керак.
Ушбу клуб муваффақият қозонишини истайман. Фақат ғалабалар муҳим. Мен ғалаба қозонишни хоҳлайман, шунинг учун ҳафсалам пир бўлди, аммо баъзи ижобий жиҳатларни ҳам кўрдим."
Обамеянгнинг пенальтиси борасида:
"Адашмасам 2 бор юрак хуружига дуч келдим (Обамеянг 1-пеналтьтини голга айлантира олмади, аммо баҳс бош ҳаками Пол Тирни унга бошқатдан тепиш имконини берди).
Муҳими Обамеянг психологик жиҳатдан бақувват ва иккинчи уринишда пенальтидан гол уришга муваффақ бўлди," - деди Юнгберг.
Фикрлар