
"Арсенал" бразилиялик ҳужумчи трансфери устида ишламоқда
"Вулверхэмптон" ҳужумчиси Матеус Куньянинг хизматларига Премьер-лиганинг топ-клуби қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради "Sky Sports".
Лондоннинг "Арсенал" клуби футболчини қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. "Канонирлар" билан бирга "Ноттингем Форест" ҳам "бўрилар" ҳужумчиси учун курашмоқчи. "Transfermarkt" форвардни 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Бироқ "Вулверхэмптон" январ ойида ўз етакчисини қўйиб юборишни режалаштирмаяпти. Клуб Матеусни мавсум охиригача сақлаб қолмоқчи.
Жорий мавсумда 25 ёшли бразилиялик футболчи 22 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.
Фикрлар