
"Арсенал" дарвозабони янги ҳафтада "Ювентус" билан шартнома имзолайди
Лондоннинг “Арсенал” клуби дарвозабони Войчех Шченсни “Ювентус” аъзосига айланишга жуда яқин турибди.
Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли Польша терма жамоаси дарвозабони янги ҳафтада Туринга етиб келади ва янги жамоаси билан шартнома имзолайди. Шундан сўнг у “Ювентус” билан бирга янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун АҚШга йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, Шченснига Италия А Серияси бегона эмас. Чунки, у сўнгги икки мавсумни “Рома” клубида ижара асосида ўтказди. Унинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси эса 2018 йилга қадар имзоланган.
Transfermarkt польшалик голкипернинг айни дамдаги нархини 17 млн еврога баҳоламоқда.
Комментарии