"Арсенал" Эмери ўрнига Гвардиоланинг ёрдамчисини олиб келмоқчи

Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти истеъфога чиқарилган Унаи Эмери ўрнига муносиб номзод қидирмоқда.

Indykaila News нашри тарқатган хабарга кўра "канонирлар" бу борада Микель Артета номзодини кўриб чиқишмоқда. Айтиш керакки, испаниялик мутахассис айни дамда "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиолага ассистентлик қилмоқда.

“Арсенал” айни дамда Артета билан музокараларни бошлаб юборган. Ўз навбатида “шаҳарликлар” ҳам уни қўйиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Артета 2011-2016 йилларда “Арсенал” шарафини ҳимоя қилган. 2016 йилдан буён эса “Манчестер Сити” мураббийлар штабида фаолият юритиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!