"Арсенал" Эмери ўрнига яна бир номзод топиб қўйди
Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Унаи Эмери ўрнига муносиб номзод қидиришда давом этишмоқда.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра "канонирлар" бу борада "Вулверхэмптон" устози Нуну Эшпириту Санту номзодини кўриб чиқишмоқда.
Маълумот учун, “Вулверхэмптон” португалиялик мутахассис қўл остида 2017/18 йилги мавсумда Чемпионшипда ғалаба қозонган ва ўтган 2018/19 йилги мавсум АПЛда 7-ўринда якунлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Арсенал” яқиндагина “Тоттенхэм”дан истеъфога чиқарилган Маурисио Почеттинога ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар