"Арсенал" етакчиси аламли мағлубиятдан сўнг клубнинг "пўстагини қоқди!"
Англия Премьер лигаси 37-турида "Арсенал" меҳмонда "Ньюкасл"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Беллашувдан сўнг "канонирлар" етакчиси Гранит Жака ҳиссиётларини тийиб тура олмади.
"Нимадир дейиш қийин. Биз футбол ўйнашга лойиқ эмасдик, сабабини билмайман. Берилган топшириқларни бажара олмадик, мураббийнинг кўрсатмаларини тингламадик. Биз нафақат Чемпионлар лигаси, балки Европа лигасига ҳам лойиқ эмасмиз. Буларнинг барчасини қабул қилиш мушкул.
Кимдир бу даражадаги учрашувда майдонга тушишга тайёр бўлмаса, уйида ўтирсин. Асабий бўлсангиз, ким бўлишингиздан қатъи назар, уйингизда ўтиринг. Футбол ўйнаш учун жасорат керак.
Бу биз учун энг муҳим ўйинлардан бири бўлди, қўллаб-қувватлаш учун стадионга келган мухлислар олдида ҳижолатдамиз. ЕЧЛга қайтишни 6 йил кутдик. Ҳаммаси ўз қўлимизда эди",-дея ўз фикрларини билдириб ўтди швейцариялик ярим ҳимоячи.
Фикрлар