"Арсенал" етакчиси ёзда жамоадан кетади. Унинг қаерга йўл олиши ҳам маълум

  • 17 May 11:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Гранит Жака ёзда жамоани тарк этади. Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, бу 30 ёшли швейцариялик футболчи “канонирлар” сафидаги охирги мавсум бўлади. Боиси томонлар шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормаяпти.

Tecno

Жака учун курашда эса "Байер" фаворит сифатида тилга олинмоқда. “Доришунослар” ушбу трансфер устида фаол ишлашда давом этмоқда. Немис клуби ярим ҳимоячи учун тахминан 15 миллион евро тўлаши керак бўлади.

Леверкузенликлар футболчи билан 2027 йилгача тузилган шартнома шартларини деярли келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, Жака "Арсенал"сафида 2016 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У жорий мавсум АПЛда 35 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди.

Comments

You must be logged in to commet!