"Арсенал" "Эвертон" тўпурарини кўзламоқда
"Эвертон" клуби ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюин фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин.
The Telegraph нашрининг ёзишича, "канонирлар" ҳам 24 ёшли футболчи учун курашга қўшилмоқчи. Аммо бунинг учун “Арсенал” таркибдаги қайсидир футболчисидан воз кечишига ва уни сотиб юборишига тўғри келади.
"Арсенал" яна бир йилдан сўнг шартномаси якунланадиган Александр Ляказетт ва ўйин амалиётига эга бўла олмаётганидан норози бўлаётган Эдди Нкетияни сотиб юбориши мумкин.
Доминик Калверт-Льюин ортда қолган мавсум АПЛда 33 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16 та гол урди. Шу тариқа у "Эвертон"нинг чемпионатдаги энг яхши тўпурари бўлди.
Фикрлар