"Арсенал" Европанинг топ-лигаларидаги энг ишончли ҳимояга эга жамоа бўлиб турибди
Англия Премьер-лигасининг 37-турида "Арсенал" ўз майдонида "Бёрнли"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу Микель Артета шогирдларининг жорий чемпионатдаги минимал ҳисобдаги саккизинчи ғалабаси бўлди. Лондонликлар бундай натижани сўнгги бор 1998/99 йилги мавсумда қайд этган эди. Ўшанда жамоа тўққиз марта 1:0 ҳисобида зафар қучган.
Маълумотларга кўра, "Арсенал" ушбу мавсум барча мусобақалар доирасида 32 та "қуруқ" ўйин ўтказди. Бу кўрсаткич Европанинг кучли бешлик чемпионатлари орасида энг яхшиси бўлиб турибди. Ҳозирча ҳеч бир жамоа 27 та "қуруқ" ўйинга ҳам эриша олмаган.
Мавсум якунига қадар "канонирлар"ни "Кристал Пэлас" ва ПСЖга қарши баҳслар кутиб турибди.

Фикрлар