Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Марсель" ярим ҳимоячиси Флорьян Товенга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра француз клуби 26 ёшли футболчисини 50 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Маълумот учун, Товен ўтган мавсум Франция чемпионатида жами 33та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.