"Арсенал" футболчилари Европа лигасида ғолиб бўлишса, қанча мукофот олишади?

Хабарингиз бор “Арсенал” жорий мавсум Европа лигасида муваффақиятли иштирок этди ва финалга қадар етиб келди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” агар мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинида ҳамшаҳари “Челси”ни енгиб бош совринни қўлга киритишса, қўшимча 10 миллион фунт мукофот билан тақдирланишади. Аниқроғи, жамоанинг ҳар бир аъзоси 100 мингдан 500 минг фунтгача бонус олади.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” ва “Челси” ўртасидаги финал учрашуви 29 май куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!