"Арсенал" футболчиси: Биз "Сити"ни ҳайрон қолдирамиз

“Арсенал” дарвозабони Бернд Лено АПЛнинг “Манчестер Сити”га қарши ўйини олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.

“Биз “Сити”ни ҳайрон қолдиришимиз мумкин, чунки ҳамма ритмдан чиқиб кетди. Биз муваффақиятли старт олишимизга ишончим комил.

Артета “Сити” футболчилари ва мураббийини ҳаммадан яхши билади. Ўйлайманки, Микелда бўлажак ўйин учун яхши режа бор. Биз ўзимизни яхши жамоа деб ҳисоблаймиз”, - дейди Лено.

28 турдан сўнг “Арсенал” АПЛ мусобақа жадвалида 9-ўринда, “Манчестер Сити” эса 2-ўринда бормоқда. Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйин 17 июнь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!