"Арсенал" футболчиси "Боруссия Д" сафини тўлдириши мумкин

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Гедион Зелалем фаолиятини Германи Бундеслигасида давом эттириши мумкин. ESPN нашрининг маълум қилишича 19 ёшли футболчининг хизматларига Дордмунтнинг "Боруссия" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Айтиш керакки Зелалем ушбу мавсум "канонирлар" сафида бор йўғи 2та учрашувда жами 17 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.
Айтиш керакки, Зелалем асли  Германияда туғилган. Бироқ, шу кунгача бирорта миллий терма жамоа сафида майдонга тушмаган. Фақат АҚШ ва Германия термаларининг ўсмирлар ва ёшлар жамоаларида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!