"Арсенал" футболчиси учун мавсум тугади
"Арсенал" ярим ҳимоячси Габриэл Мартинелли машғулотлар вақтида олган жароҳати сабаб жорий мавсумда майдонга туша олмаслиги мумкин.
"Габриэл тиззасидан жароҳат орттириб олди. У тўлақонли тиббий-кўрикдан ўтгани йўқ, бироқ вазият яхши эмас. У қанча вақтга сафдан чиққанини аниқ айта олмайман, бироқ бу икки ойга чўзилиб кетиши мумкин", - дейди Артета.
Жорий мавсумда Мартинелли миллий биринчилик баҳсларида 14 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол муаллифи бўлди.
Фикрлар