“Арсенал” футболчиси ёнғиндан жабрланганларга ёрдам қўлини чўзди
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ва Испания ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Эктор Бельерин Лондондаги “Grenfell Tower” биносида рўй берган ёнғиндан жабр чекканларга ҳайрия қилди.

У 24 қаватли уйдан келиб чиққан ёнғиндан жабр чеккан инсонларга ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида ўйнаган ҳар бири учун 50  фунт тўлади. Футболчи ушбу турнирда 381 дақиқа ўйнади ва Британия Қизил хоч жамияти ҳисоб рақамига 19 050 фунтни ўтказиб бергани айтилмоқда.

Қайд этиш жоиз, ушбу ёнғин оқибатида 80 га яқин киши ҳалок бўлган эди.