Мавсумни "Герта"да ижара асосида ўтказаётган “Арсенал” хавбеки Маттео Гендузида COVID-19 аниқланди.

Бу 21 ёшли футболчининг Франция ёшлар терма жамоаси ихтиёридан қайтиб келганидан сўнг топширган тест натижаларига кўра маълум бўлди. Шу тариқа, Гендузининг Берлин клубидаги дебюти бироз кечикадиган бўлди.

Касаллик Гендузида аломатларсиз кечмоқда. Шундай бўлсада, у яқин 10 кунни карантинда ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)