"Арсенал" футболчиси Муҳаммад Эль-Неннини  Туркиянинг "Трабзонспор" клуби жиддий кузатмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Манбага кўра, "Трабзонспор"дан ташқари "Галатасарой" ва "Фенербахче" ҳам мисрлик ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Шунингдек, унга харидор клублар орасида Саудия Арабистони жамоаларини ҳам учратиш мумкин. 

Муҳаммаднинг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси шу мавсум охирида якунига етади. У жорий мавсум АПЛда атиги битта ўйин ўтказди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!