"Арсенал" футболчисини тезда сотиб юборди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Норгор энди расман «Эвертон» футболчисига айланди.

Ливерпуль шаҳри шарафини ҳимоя қилиб келаётган клуб 32 ёшли футболчи билан шартнома имзоланганини расмий сайти орқали эълон қилди. 

Футбол оламидаги ишончли манбалардан бири Фабрицио Романо маълумотига кўра, трансфер қиймати 7 миллион фунт стерлингни (деярли 8,2 миллион евро) ташкил этган. Даниялик футболчи билан тузилган шартнома 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Кристиан Норгор «Арсенал» сафида бор-йўғи бир мавсум тўп сурди. У ўтган йил июль ойида «Брентфорд» клубидан лондонликлар сафига қўшилган эди. 

«Канонирлар» таркибида Норгор жами 20 та ўйинда майдонга тушиб, икки бор голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!