“Арсенал” ҳам 1000талик довондан ошди

  • 12 март, 2018, 10:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 30-тур марказий баҳсида “Арсенал” ўз майдонида “Уотфорд”ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Айтиш лозимки, учрашувда Шкодран Мустафи томонидан киритилган дастлабки гол “канонирлар”нинг АПЛ доирасида уй учрашувларида урган 1000-голи бўлди.

Таъкидлаш лозимки, бу кўрсатгични биринчи бўлиб «Манчестер Юнайтед» қайд этган эди. Айни дамда манкуанликларнинг уй учрашувларида киритган голлари сони  1066тага етган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!