"Арсенал" ҳам Луис Энрике учун курашга қўшилди
Лондоннинг “Арсенал” клуби “Барселона”нинг собиқ бош мураббийи Луис Энрикега қизиқиш билдира бошлади.
Берилган маълумотларга кўра “канонирлар” 47 ёшли испаниялик мутахассисни жорий мавсум якунлангач Арсен Венгернинг ўрнига олиб келишмоқчи. Таъкидлаш лозимки, Энрикега шунингдек Лондоннинг бошқа бир жамоаси – “Челси” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” айни дамда премьер-лиганинг 26та туридан сўнг 45 очко билан 6-ўрнини эгаллаб турибди.
Фикрлар