“Арсенал” ҳам “Реал” қизиқиш билдирган футболчига "кўз тикмоқда"
“Арсенал” клуби “Манчестер Сити”нинг 25 ёшли ҳужумчиси Габриэль Жезус учун 50 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини маълум қилди. Бироқ “Goal Brasil” нашрининг хабарига кўра, “шаҳарликлар” бу таклифни рад этган.
"Манчестер Сити" Жезус учун харидорлардан 60 миллион евро талаб қилмоқда. Бразилиялик футболчининг инглиз клуби билан шартномаси тугашига бир йил қолган. Аммо бу раҳбариятни заррача ҳам чўчитгани йўқ. “Кўклар” ҳужумчини сотишдан максимал маблағ ишлаб олишни истамоқда.
Жезуснинг хизматларига "Реал" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ "қаймоқранглилар" устози Карло Анчелотти бразилиялик футболчи билан боғланиб, унинг "қироллик клуби"га ўтишини муҳокама қилгани ҳақида хабар берилганди.
Фикрлар