"Арсенал" ҳимоячилар А Серия гранди радарида

"Наполи" Лондоннинг "Арсенал" клубининг икки ҳимоячисига кўз тикмоқда. "La Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, неаполликлар Такэхиро Томиясу ва Якуб Кивёрни сотиб олмоқчи.

Иккала футболчи ҳам аввал Италия А сериясида ўйнашган. Томиясу “Болонья” сафида тўп сурган, Кивёр эса "Специя" шарафини ҳимоя қилган.

"Наполи" қишки трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. "Арсенал" ҳимоячилари устувор номзодлар бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Кивёр жорий мавсум Преьмер-лигада атиги 7 та, Томиясу эса 12 та ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!