"Арсенал" ҳимоячиси жамоада қолиш учун бош мураббийни мақтади
“Арсенал” раҳбарияти янги мавсум олдидан таркибни тозалашни эълон қилганидан ва бу ишни ҳимоячилардан бошлаганидан хабарингиз бор.
Жамоанинг тажрибали ҳимоячиларидан бири Эктор Бельерин мавсум якунланганидан кейин клубда қолиш истагини билдирди. У жамоа бош мураббийи Микель Артета “Арсенал”ни улкан ғалабаларга руҳлантира олишига ишонмоқда ва ўзи ҳам жамоада қолишни хоҳламоқда.
Аввалроқ, лондонликлар Бельеринни “Атлетико” ёки “Севилья”га трансфер қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Фикрлар