"Арсенал" ҳимоячиси қанча муддат ўз жамоасига ёрдам бера олмайди?

CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Бен Уайт қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манба берган маълумотга кўра, текширув натижаларидан сўнг футболчининг тикланиши учун 4 ҳафтадан 6 ҳафтагача вақт кераклиги маълум бўлди. Ҳимоячи "Вулверхэмптон"га қарши учрашувнинг 31-дақиқасида тизза ости пайидан жароҳат олиб, майдони тарк этганди. 

Эслатиб ўтамиз, англиялик ҳимоячи жорий мавсум Артета қўл остида 11 та учрашувда майдонга тушган ва 1 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!