"Арсенал" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишга якин

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Риккардо Калафьори мавсум якунлангач, жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Football Insider" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, "тўпчилар" раҳбарияти италиялик футболчининг доимий жароҳатларидан хавотирда, шу сабабли уни сотиш ҳақида ўйламоқда. 23 ёшли футболчи яқинда жароҳатдан қайтиб, Англия кубоги доирасида "Уиган"га қарши учрашувда ўйнашга тайёр эди, аммо ўйинолди машғулотлари вақтида ҳимоячи яна жароҳат олган. 

Риккардонинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. 

Маълумот учун, "канонирлар" 2024 йилда Риккардони "Болонья"дан 45 миллион еврога сотиб олганди. Шу давр мобайнида ҳимоячи 53 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!