"Арсенал" ҳужумчиси 7 ойлик даволанишдан сўнг яна сафга қайтди

  • 9 декабря, 2020, 15:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Арсенал" ҳужумчиси Габриэл Мартинелли жароҳатидан соғайиб сафга қайтди.

19 ёшли бразилиялик футболчи жорий йилнинг июнь ойида жароҳат олган эди. У кеча "Арсенал"нинг ёшлар жамоаси сафида "Уимблдон"га (0:3) қарши ўйинда иштирок этди ва бир бўлим ҳаракат қилди.

Мартинелли “Арсенал” сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида Лондон клуби сафида 26 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию