
"Арсенал" ҳужумчисини сақлаб қолиш ниятида эмас
Раҳим Стерлинг ижара шартномаси тугагач, Лондоннинг "Арсенал" жамоасида қолмайди. "Daily Express" нашрининг хабар беришича, "канонирлар" футболчини "Челси"дан тўлиқ сотиб олишни истамаяпти.
Манбага кўра, "тўпчилар" раҳбарияти Стерлингни олиб келганидан сўнг афсусланган ва у билан ҳамкорликни давом эттириш нияти йўқ. Эндиликда унинг келажаги "аристократлар" раҳбарияти томонидан ҳал қилинади.
Футболчининг "Челси" билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача амал қилади.
Ушбу мавсумда Стерлинг "Арсенал" сафида 28 та учрашувда иштирок этишга муваффақ бўлиб, 1 гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг Transfermarkt порталидаги нархи 10 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Фикрлар