"Арсенал" Испаниядан ўзига зўр ҳимоячи топди
Лондоннинг "Арсенал" клуби "Вильярреал" ҳимоячиси Пау Торресга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “канонирлар” 22 ёшли испаниялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи. Таъкидлаш керакки, унинг товон пули 45 млн еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Торрес куни кеча Мальтага қарши ўйинда Испания терма жамоаси сафида дебют қилди ва 1 та гол уришга эришди.
Маълумот учун, Торрес “Вильярреал” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум 13 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “сариқ сув ости кемаси” билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар