"Арсенал" Италия терма жамоаси футболчисини харид қилмоқчи

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячи Мануэль Локателли фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Футболчида фаолиятини Туманли Альбион клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Goal.com" нашри хабарига кўра, 24 ёшли футболчини Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Унинг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Мануэль "кекса сеньора" сафида келаси йилнинг ёзигача ижара асосида ҳаракат қилади. Ярим ҳимоячининг тўлиқ шартномаси "Сассуоло"га тегишли.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум А Серияда бешта ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!