"Арсенал" Жакани "қурбон қилмоқчи"

Швейцариялик ярим ҳимоячи Гранит Жака ёзги трансфер ойнасида "Арсенал"ни тарк этиши мумкин. Daily Mail нашрига маълум бўлишича, "канонирлар" 30 ёшли футболчининг трансфери бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Манбага кўра, Лондон клуби раҳбарияти «Вест Хэм» ярим ҳимоячиси Деклан Райсга жой бўшатиш учун Жакани сотишга қарор қилган. Айтиш лозимки, Англия терма жамоаси аъзоси "канонирлар"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий трансфер мақсади ҳисобланади.

Маълумот учун, Жака 2016 йилнинг июлидан бери "Арсенал" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2023/2024 йилги мавсум охиригача имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!